Юрак ишемик касаллиги хакида биласизми..?

Пример HTML-страницы
Юрак ишемик касаллиги хакида биласизми..?

Юрак ишемик касаллиги (ЮИК) – юрак мушакларини кислородга бўлган талаби ва коронар қон томирларидаги қон айланиши орасидаги мувозанатни бузилиши натижасида юзага келадиган патологик ҳолат. Ушбу таъриф 1957 – йилда атеросклероз ва ЮИК ни ўрганиш бўйича жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари томонидан таклиф этилган. Юқорида қайд этилган мувозанатни бузилиши оқибатида ишемия ёки некроз ҳолатини юзага келиши асосида аксарият ҳолларда кардиосклероз ривожланиши ётади. Бу ўзгаришлар юракни систолик ва/ёки диастолик фаолиятини ўзгариши билан кечади.

ЮИК илк бор намоён бўлганда авж олиб борувчи тож томирлар атеросклерози, баъзан эса йирик томирлар спазми, уларда тромблар ҳосил бўлиши сабабли сурункали қайталанувчи кечиши, айрим ҳолатларда ўткир кечиб ностабил стенокардия ёки миокард инфаркти (МИ) кўринишида намоён бўлиши мумкин.

ЮИК бутун дунёда жумладан, Ўзбекистонда ҳам катта ёшдаги аҳоли орасида кенг тарқалган ва ўлимга олиб келувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Ўтказилган кузатувлар 20 – 44 ёшдаги эркакларнинг 5 – 8 %, 45 – 69 ёшдагиларнинг эса 18 – 24,5 % ЮИК борлигини кўрсатган. Катта ёшдаги аёллар орасида бу кўрсатгич 13 – 15 % ни ташкил этади. Европа кардиологлар жамияти маълумотларига кўра ҳар 1 млн. аҳоли орасида ЮИК 30-40 минг одамда кузатилади. АҚШ да ЮИК билан оғриган 11 млн. одамдан ҳар йили 500000 дан кўпроғи оламдан кўз юмади.

#kardiolog #yurak #ishemik #pediatr #azimedhospital #уролог #хижома #hospital #gijja #glist #parazit #azimed #buxoro #klinika #massaj #парафин

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

❤️Azimed Hospital — biz siz uchun qayg’uramiz❤️

🏢 Manzil: Buxoro Shahar, Х.Т. Buxoriy kuchasi.
📍Muljal: «Ipak Yuli», restoran orqasiga «Dilkash».
📞 Tel.:+99891 925-03-03

Сайт:           https://azimedhospital.uz/

Телеграм:  https://t.me/azimedhospitalllc

Инстаграм:https://www.instagram.com/azimedhospitalofficial/

Facebook:  https://www.facebook.com/azimedhospital/

Likee:          https://l.likee.video/p/LbrOWL

Tik Tok       https://www.tiktok.com/@azimedhospitaluz

Вконтакте https://vk.com/azimedhospital

PR(SMM)-Олий тоифали мутахассиси, халқаро тоифадаги мустақил журналист Учқун Турсунов томонидан тайёрланди.

Сайтда хатоликни сезсангиз бизга мурожаат қилинг: +998906352231

Пример HTML-страницы
Предыдущая запись
Терапия- бу қандай фан..? Azimed Hospital мисолида мавзуни очиб берамиз!
Следующая запись
Танадаги шишлар қайси касалликлардан дарак беради?
Добавить комментарий
Ваш электронный адрес не будет опубликован. Обязательные поля помечены *