Терапия- бу қандай фан..? Azimed Hospital мисолида мавзуни очиб берамиз!

Пример HTML-страницы
Терапия- бу қандай фан..? Azimed Hospital мисолида мавзуни очиб берамиз!

Терапия [юн. therapeia – даволаш] – 1) консерватив усуллар: дори-дармонлар (форматерапия), антибактериал (кимётерапия, антбиотикотерапия) ва гормонал моддалар; зардоб ва вакциналар, турли ионловчи нурлар (нур билан даволаш)’, иқлим, балчиқ, минерал сувлар, массаж, электр токи ва бошқа(лар) физик омиллар (санаторий ва курортларда даволаш, физиотерапия, шифобахш физкультура; парҳез ва бошқа(лар) йўллар) билан даволаш; 2) ички касалликлар тиббиёти, ички касалликлар клиникаси, ички аъзолар касалликлари, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари (этнология), ривожланиш механизмлари (патогенез), касалликни аниқлаш (диагностика), даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганувчи клиник фан.

Юнонистон, Қад. Рим, Шарқнинг Уйғониш даврида Шарқ ва Европанинг буюк шифокорлари (Гиппократ, Гален, Ибн Сино, Ар-Розий, Парацельс ва бошқа(лар)) илк бор тиббиётда муҳим илмий тизимлар ва йўналишларни асослаб берди. 17-а. да инглиз шифокори Сидехем Гиппократнинг беморни врач қаровида кузатиш таомилига асосланиб, касаллик жараёни босқичлари ҳақидаги тушунчани шаклантирди ва кўпчилик касаллик белгиларини тавсифлади. Илмий анатомиянинг асосчиси А. Везалийнинг ишлари, У. Гарвейнинг қон айланишини кашф этиши, патологик анатомия соҳасида эришилган ютуқлар, беморни сўраш (М. Я. Мудров, Г. А. Заҳарьин), танани бармоқ билан уриб кўриш, пайпаслаш, эшитиш каби усулларнинг қўлланилиши ҳамда касалликни аниқлашда экспериментал усуллардан фойдаланиш терапиянинг тиббий-илмий фан сифатида ривожланишига замин бўлди.

Терапия 19-а. гача тиббиёт билан боғлик ҳолда ривожланди. Рентген нурларининг кашф этилиши, рентгенодиагностиканинг кучайиши, электрокардиография ва артериал босимни ўлчаш усулини амалда татбиқ этиш терапиянинг янада ривожланишига олиб келди. Кимё фанининг ўсиши терапияда турли лаб. текшируви усулларидан диагностикада фойдаланиш ҳамда турли дори-дармонлар и. ч. имконини берди. Микробиология ва иммунология соҳасидаги ютуқлар вакцина ва зардобларни даво-профилактика мақсадида қўллашга, серодиагностикантт вужудга келишига сабаб бўлди.

Тиббиётнинг тараққиёти натижасида 19-а. га келиб, дерматология, невропатология, гематология, эндокринология, кейинчалик юқумли касалликлар, Фтизиатрия ва бошқа(лар) мустақил фан сифатида терапиядан ажралиб чиқди.

Патология характерининг ўзгариши, клиник фанларнинг бўлиниши, диагностикада лаб. ва инструментал усулларнинг кенг жорий этилиши ва бошқа(лар) замонавий терапиянинг муҳим масалалридан бўлиб қолмоқда.

Терапиянинг тармоқланиши (масалан, хирургия, урология, физиология, экспериментал патология ва бошқа(лар)) кардиология, гастроэнтерология, нефролгия, физиотерапия ва ҳ. к. фанларнинг ҳам мустакил илмий соҳа сифатида ажралишига олиб келди.

Терапия соғликни сақлаш тамойилларига ва олий нерв фаолияти тўғрисидаги таълимотга асосланади. Ўзбекистонда тиббиёт олий ўқув юртлари – Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд тиббиёт ин-ти, Андижон тиббиёт ин-ти, Бухоро тиббиёт ин-ти, Тошкент тиббиёт педиатрия ин-ти, Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-тида терапия кафедралари бор.

Бизнинг клиникамизда ҳам айни ушбу йўналишда қатор янгиликлар қилинган бўлиб, олий тофиали шифокорларимиз томонидан изланишлар олиб борилмоқда. Агарда Сиз ёки оила азоларингизда терапевтик сохага оид соғликларида шикоят ёки касалликлар бўлса хозироқ бизнинг хусусий клиникамизга мурожаат қилинг!

❤️Azimed Hospital — biz siz uchun qayg’uramiz❤️

🏢 Manzil: Buxoro Shahar, Х.Т. Buxoriy kuchasi.
📍Muljal: Restoran «Ipak Yuli», restoran orqasiga «Dilkash».
☎️ Tel.:+99891 925-03-03

#uzb #bemor #doktor #shifokor #klinika #клиника #buxoro #hospital #azimed #parazit #glist #gijja #гижжа #уролог #lor #лор #хижома #зулук

невролог #невропотолог

PR(SMM)-Олий тоифали мутахассиси, халқаро тоифадаги мустақил журналист Учқун Турсунов томонидан тайёрланди.Хато ва камчиликлар топилса муаллифга боғланинг: +998906352231

Пример HTML-страницы
Следующая запись
Юрак ишемик касаллиги хакида биласизми..?
Добавить комментарий
Ваш электронный адрес не будет опубликован. Обязательные поля помечены *