Azimed Hospital хусусий клиникаси ОГОХЛАНТИРАДИ…

Пример HTML-страницы
Azimed Hospital хусусий клиникаси ОГОХЛАНТИРАДИ…

Катта ёшли одамда узоқ муддатли тумовнинг сабаблари ва белгилари

12 ҳафтадан ортиқ давом этадиган тумов сурункали тумов (ринит) ҳисобланади. Сурункалиликнинг эҳтимолий сабаблари :

  • заифлашган иммунитет, айниқса бемор одам касалликни оёқда ўтказса ёки совуқда юришда давом эттирадиган ҳолатларда;
  • антибиотиклар билан норационал даволаниш — зарур кўрсатмаларсиз дори-дармонларни қабул қилиш, курсни тўхтатиш, препаратни нотўғри танлаш;
  • Чанг, ҳайвонларнинг жунлари, ўсимликлар гулчанглари, маиший кимёвий моддаларга бўлган аллергия. Бурундан оқадиган тиниқ суюқлик кўпинча аксириш ва кўздан ёш оқишлар билан бирга келади. Аллергия биринчи марта ҳар қандай ёшда пайдо бўлиши мумкин. Қачон ва қандай шароитда тумов хуружлари юзага келишини кузатиш керак;
  • бурун бўшлиғининг жароҳати ёки структуравий хусусиятлар туфайли ундаги нуқсонлар – бурун пардеворининг эгрилиги, тор бурун йўллари;
  • дорили ринит – томирни торайтирадиган томчиларни узоқ муддат қўллаш натижасида пайдо бўлади. Бундай ҳолда, бурун шиллиқ қаватини озиқлантирадиган томирларнинг асаб регуляцияси бузилади;
  •  атрофик ринит — қуруқлик, шиллиқ қаватнинг юпқалашиши, секрет ишлаб чиқарадиган бокалсимон ҳужайраларнинг нобуд бўлиши билан характерланади. Кўпинча қонайдиган ёриқлар пайдо бўлади. Ажратма суюқлик ёқимсиз ҳидга эга. Асосий сабаблар: хонадаги қуруқ чангли ҳаво, ишлаб чиқаришдаги зарарли омиллар, ноқулай иқлим;
  •  гипертрофик ринит — бириктирувчи тўқималарнинг ўсиши туфайли шиллиқ қаватнинг қалинлашиши. Нафас олиш қийинлиги ва манқалик билан тавсифланади. Чекиш, ирсий мойиллик, томирни торайтирадиган томчилар билан назоратсиз даволаниш, аллергик ринит фонида ривожланади.

Ҳар хил сабаблар билан умумий белгиларни ажратиш мумкин: бурундан суюқлик келиши, нафас олишнинг қийинлашиши, тез-тез ўзгарувчан овоз, кўпинча бош оғриғи ва кайфиятнинг пастлиги.

Бактериал плёнкалар ва уларнинг узоқ муддатли тумов билан боғлиқлиги

Тиббиётдаги ушбу нисбатан янги кашфиёт тумовнинг ўтиб кетмаслиги ҳолатларининг кўплаб сабабларини тушунтиради ва уни даволаш имкониятини беради.

Агар антибиотикларни қабул қилиш тўхтатилса, кейин охиригача даволаниш жуда қийин эканлиги анчадан бери маълум. Бактериялар препаратга қарши иммунитетга эга бўлади. Ҳозирга келиб унинг шаклланиш механизми маълум бўлди.

Бактерия нафас йўлларининг шиллиқ қаватига ёпишиб олади, озиқланади ва кўпаяди. Вақт ўтиши билан колония — микроорганизмларнинг катта тўдаси ҳосил бўлади. Тўғри танланган антибиотик бактерияларни ўлдиради ва уларнинг кўпайишини бостиради, колонияларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади.

Колония шуниси билан хавфлики, у ўз атрофида оқсиллар ва полисахаридлардан ҳимоя қобиғини қуришга қодир. Унинг остида бактериялар озиқланиш ва ўз сонини кўпайтириш қобилиятига эга бўлади, шу билан бирга дориларга дахлсиз қолади.

Инфекция нинг бундай сурункали ўчоғи вақти-вақти билан касалликнинг зўрайишини келтириб чиқаради ва даволаш ишлари жуда қийин кечади.

Сурункали ринит асоратлари

Доимий тиқилиб қолган бурун жиддий ноқулайлик туғдиради — мия етарлича кислород олмайди, бу эса қаттиқ чарчаш, асабийлашиш, иш қобилиятининг пасайиши ва бош оғриғига сабаб бўлади. Тўлиб қолган бурун уйқуга халақит беради, бу эса вазиятни янада мураккаблаштиради.

Иммунитет пасайиши билан инфекция кўз ёши чиқарадиган каналларга ва буруннинг қўшимча бўшлиқлари, димоқ, трахея ва бронхлар каби бошқа нафас олиш органларига ўтади. Энг оғир ҳолатларда инфекция сепсис ривожланиши, бурун бўшлиқлари ёки мияда йирингли ўчоқларнинг шаклланиши билан қонга кириши мумкин. Бу ўлим хавфи юқори бўлган даҳшатли асорат демакдир.

Атрофик ва гипертрофик ринитлар ҳужайра даражасида шиллиқ қаватдаги патологик ўзгаришлар билан характерланади, бу онкологик касалликлар учун замин яратади.

Болаликда бошдан ўтказилган сурункали тумов нутқ нуқсонлари ва нотўғри тишлам ривожланишига туртки бўлади ва ҳомиладорлик пайтида ҳомиланинг инфекцияни юқтиришига олиб келиши мумкин.

Диагностика

Узоқ муддатли ринитнинг сабабини аниқлаш учун лаборатория ва инструментал диагностика усуллари мавжуд.

Отоларинголог шифокор узоқ вақт тумов ўтиб кетмаётган бемор билан мулоқотда, албатта, бурун бўшлиғи шиллиқ қавати ва бурун бўшлиғи ҳолатини баҳолашга имкон берадиган бурун бўшлиғи ва ғовагининг инструментал текшируви, яъни риноскопияни амалга оширади. Агар қўшимча бўшлиқларни текшириш зарурати туғилса, эндоскопик риноскопия тайинланади.

Синуситларни истисно қилиш учун бурун қўшимча бўшлиқларининг рентгенографияси амалга оширилади.

ЛОР аъзоларнинг барча тузилмаларининг ҳолати ҳақида энг тўлиқ маълумотни компьютер томографияси ёки МRT беради.

Қўзғатувчини аниқ аниқлаш учун ПЗР қўлланилади — бу микроорганизмни унинг ДНКси орқали аниқлаш имконини берувчи лаборатория диагностика усули. Вирусли, микробли ва замбуруғли инфекцияларни аниқлаш учун ишлатилади.

ХУШХАБАР! PR-менежер номидан келсангиз нархлардаги 10% чегирма Сизни кутмоқда…

#allergiya #лор #rinopkastika #urolog #fish #endourolog #pediatr #azimedhospital #уролог #хижома #hospital #gijja #glist #parazit #azimed #buxoro #klinika #massaj #парафин

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

❤️Azimed Hospital — biz siz uchun qayg’uramiz❤️

🏢 Manzil: Buxoro Shahar, Х.Т. Buxoriy kuchasi.
📍Muljal: «Ipak Yuli», restoran orqasiga «Dilkash».
📞 Tel.:+99891 925-03-03

Сайт:           https://azimedhospital.uz/

Телеграм:  https://t.me/azimedhospitalllc

Инстаграм:https://www.instagram.com/azimedhospitalofficial/

Facebook:  https://www.facebook.com/azimedhospital/

Likee:          https://l.likee.video/p/LbrOWL

Tik Tok       https://www.tiktok.com/@azimedhospitaluz

Вконтакте https://vk.com/azimedhospital

PR(SMM)-Олий тоифали мутахассиси, халқаро тоифадаги мустақил журналист Учқун Турсунов томонидан тайёрланди.

Сайтда хатоликни сезсангиз бизга мурожаат қилинг: +998906352231

Пример HTML-страницы
Предыдущая запись
AZIMED HOSPITALда РИНОПЛАСТИКА БЎЙИЧА БАЙРАМОНА АКЦИЯ-ФАҚАТ АЁЛЛАР УЧУН…
Добавить комментарий
Ваш электронный адрес не будет опубликован. Обязательные поля помечены *