Билиб қўйган яхши: аденоид касаллиги аломатлари, асоратлари ва даволаш чоралари

Пример HTML-страницы
Билиб қўйган яхши: аденоид касаллиги аломатлари, асоратлари ва даволаш чоралари

Аденоид – бурун-ҳалқум бўшлиғида жойлашган бодомсимон безнинг яллиғланиши ва катталашишидир.

Бодомсимон безнинг асосий вазифаси ҳимоя ҳисобланади. У организмга кирадиган бактерия ва вирусларга биринчи бўлиб тўсқинлик қилади. Инфекцияга қарши курашиш учун кўплаб иммунитет ҳужайраларини ишлаб чиқаришни бошлайди ва ҳажми катталашиб боради. Болалар учун бу одатий ҳол. Инфекция йўқолиши билан яна ўз ҳолига қайтади. Агар бола тез-тез касал бўлса, аденоидлар доимо яллиғланган ҳолатда бўлади ва кичрайишга улгурмайди, аксинча катталашиб боради. Натижада бурун йўлини тўсиб қўяди ва тўлиқ нафас олиш имконсиз бўлиб қолади.

Сабаблари:

  • тез-тез шамоллаш;
  • заиф иммунитет;
  • аллергияга мойиллик;
  • яшаш ҳудудининг ноқулай шароитлари – чанг, чиқинди, газлар.

Аломатлари:

  • бурун орқали нафас олиш қийин ёки имконсиз бўлади, бола оғзи билан нафас олади.
  • ҳид билиш қобилияти пасаяди;
  • ютиш билан боғлиқ муаммолар – томоқда нарса тургандек бўлади;
  • талаффузда ўзгариш, ухлаганда хуррак отиш, нотинч уйқу;
  • бош тез-тез оғрийди, эътибор пасаяди, мактабда фанларни ўзлаштириш пасаяди.

Асоратлари :

Нафас йўллари тизимида

Бурун табиий нафас олиш фильтридир. Тозаланмаган ва намланмаган ҳавонинг оғиз орқали кириши болаларни тез-тез нафас йўллари касалликларига чалинишига олиб келади. Бурун атрофидаги бўшлиқларда инфекция тарқалишига замин бўлади, натижада гайморит, этмоидит, фронтит касалликлари келиб чиқади. Қулоқ йўллари яллиғланиши эшитиш қобилиятини пасайтиради, йирингли отит келтириб чиқаради.

Юз-бош суягининг нотўғри шаклланиши

Одам узоқ вақт оғиздан нафас олиши туфайли юзнинг мушаклари доимий тарангликда бўлади. Шу сабабли юз ва бош скелети ўзгаради, бурун-лаб бурмалари текисланади, жонли юз ифодаси йўқолади. Танглай тораяди, тишларнинг жойлашиши учун жой етишмаслиги сабабли бир-бирини устига ўта бошлайди. Тишлаш ўзгаради, товуш талаффузида камчиликлар пайдо бўлади, шунингдек, оғиз орқали доимий нафас олиш тишларда кариэсни келтириб чиқаради.

Юрак-қон томири тизимида 

Қоннинг кислородга тўйиниши камаяди, юрак уриш ритми бузилади, инфекциядан ажралаётган токсинлар юракда касалликларни пайдо қилади.

Марказий асаб тизимининг шикастланиши

Кислород етишмаслиги ва токсинлар таъсирида бош оғрийди, эътибор сусаяди, уйқу ёмонлашади, тунда қўрқув, баъзи ҳолларда энурез касаллиги пайдо бўлади.

Даволаш 

Касаллик дори-дармонлар билан ва жарроҳлик усулида даволанади. Биринчи навбатда, дори воситалари билан даволанади, бунда антибиотик, витаминлар, организмнинг аллергик ҳолатини камайтириш мақсадида антигистамин препаратлар берилади. Бурун антисептик воситалар билан чайилади, физиотерапия муолажалари ўтказилади. Даволаш ёрдам бермаса, касаллик ривожланаверса, жарроҳлик усулида даволанади, махсус мослама ёрдамида касалланган аденоидлар олиб ташланади.

Профилактика

Чиниқтириш, иммунитет тизимини мустаҳкамлаш, витаминга бой озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш, бурун ва нафас йўллари инфекцион касалликларини ўз вақтида даволаш, касалликнинг дастлабки белгиларидаёқ шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. (манбаа Дарёуз)

Азизлар Сиз ва яқинларингизда худди шундай холатлар кузатилса албатта Azimed Hospital хусусий клиникаси олий тофиали врачларига мурожаат қилинг!

#лор #rinopkastika

#urolog #fish #endourolog

#pediatr #azimedhospital #уролог #хижома #hospital #gijja #glist #parazit #azimed #buxoro #klinika #massaj #парафин

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

❤️Azimed Hospital — biz siz uchun qayg’uramiz❤️

🏢 Manzil: Buxoro Shahar, Х.Т. Buxoriy kuchasi.
📍Muljal: «Ipak Yuli», restoran orqasiga «Dilkash».
📞 Tel.:+99891 925-03-03

Сайт:           https://azimedhospital.uz/

Телеграм:  https://t.me/azimedhospitalllc

Инстаграм:https://www.instagram.com/azimedhospitalofficial/

Facebook:  https://www.facebook.com/azimedhospital/

Likee:          https://l.likee.video/p/LbrOWL

Tik Tok       https://www.tiktok.com/@azimedhospitaluz

Вконтакте https://vk.com/azimedhospital

PR(SMM)-Олий тоифали мутахассиси, халқаро тоифадаги мустақил журналист Учқун Турсунов томонидан тайёрланди.

Сайтда хатоликни сезсангиз бизга мурожаат қилинг: +998906352231

Пример HTML-страницы
Предыдущая запись
AZIMED HOSPITAL ХУСУСИЙ КЛИНИКАСИНИ ТАНЛАГАН МАРЖОНА ОПЕРАЦИЯДАН КЎЗИГА ЁШ ОЛДИ… НЕГА?
Следующая запись
РИНОПЛАСТИКА БЎЙИЧА ЯНА БИР НАТИЖАДОР ЮТУҚҚА ЭРИШИЛДИ…
Добавить комментарий
Ваш электронный адрес не будет опубликован. Обязательные поля помечены *