Бола нега тишини ғижирлатади?

Пример HTML-страницы
Бола нега тишини ғижирлатади?

Тишларни ғижирлатиш (брукцизм) болаларда кенг тарқалган ва ота-оналарни ташвишга соладиган муаммодир. Бу ҳодиса ҳеч қандай касаллик билан боғлиқ эмас. Бу бола организмидаги эндокрин, овқат ҳазм қилиш ва асаб тизимлари бузилишининг аломатидир. Бу ҳолатда боланинг хатти-ҳаракатларидаги бошқа ўзгаришларга ҳам эътибор қаратиш талаб этилади. Аниқ сабабни эса фақат шифокор тўлиқ текширувидан сўнг аниқлаш мумкин.

Бруксизм ва унинг кўринишлари

Бруксизм – бу жағларнинг ҳаддан ташқари сиқилиши туфайли юзага келадиган патологик ҳолат ҳисобланади.

5 ёшгача бўлган болаларнинг деярли 50 фоизида тишларни ғижирлатиш кузатилади. Бу ҳолат чайнаш мушакларининг спазми билан боғлиқ бўлиб, беихтиёр содир бўлади. Одатда, патология кечаси 10-15 сония давом этади. Шу билан бирга, тишларнинг кун давомида ғижирлатиш яққол сезилиши ҳам ота-оналарни ташвишга солади.

Тишларнинг ғижирлатишига қўшимча равишда, болада патология қуйидаги симптомларда акс этиши мумкин:

• бош оғриғи;

• кундузги уйқучанлик, ҳолсизлик;

• бўйн соҳасидаги оғриқ;

• йиғлоқилик;

• тиш сезгирлиги – эмалнинг шикастланиши;

• уйқудаги безовталаниш.

Тишларни ғижирлатишнинг асосий сабаблари

Тишларни патологик ғижирлатишнинг аниқ сабаблари аниқланмаган. Боланинг тишларини ғижирлатиши мумкин бўлган қуйидаги бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин:

• нотўғри тишлаш;

• пастки жағ мойиллигининг индивидуал хусусиятлари;

• асаб таранглашиши;

• ирсий мойиллик;

• неврологик ёки эндокрин касалликлар;

• тиш чиқиши.

Агар уйқу пайтида болада бир неча марта тиш ғижирлатиш хуружи кузатилса, бола безовталанса, (нафас олиши тезлашиб, уйқусида гаплашса) бу ҳолат ҳиссий қўзғалишдан далолат беради. Кўпинча ҳиссий жиҳатдан сезгир, ҳаддан ташқари фаол бўлган болаларда бу ҳолат намоён бўлади.

Тунги бруксизмни пайдо бўлишига янги уйга кўчиб ўтиш, болалар боғчасига чиқиш, ота-оналарнинг ажралиши ёки уйда тез-тез жанжал бўлиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Кундузи бола ўз ҳис-туйғуларини кўрсатмасликка ҳаракат қилади ва ҳаммаси тўпланиб, кечаси тишларини ғижирлатиш орқали “намоён этади”.

Гижжалар нима дейди?

Тишларни ғижирлатиш гижжалардан далолат деган кенг тарқалган фикр мавжуд. Бу кўпинча мактабгача ёшдаги болаларнинг гелминтлардан азият чекиши билан боғлиқ. Ва бу ёшдаги болалар учун тишларни ғижирлатиш одатий ҳолдир. Шунингдек, бола организмида гижжалар пайдо бўлиши сўлакнинг кўпайиши билан изоҳланади. Бу жағларнинг сиқилишига сабаб бўлади, бу эса тишларнинг ғижирлатишига олиб келади. Аммо тадқиқотчиларнинг фикрича, бу шунчаки тасодиф. Болада гижжаларнинг мавжудлиги ва бруксизм ўртасидаги бевосита боғлиқлик аниқланмаган.

Бруксизм қай даражада хавфли?

Бруксизм боланинг ривожланиши ва соғлигида жиддий муаммо туғдирмайди. Агар тишларни ғижирлатиш бир неча ой давомида тез-тез такрорланса, шифокорнинг маслаҳати зарур. Акс ҳолда, бруксизм қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин:

• тиш эмалининг юпқалашиши ва тишларнинг сезгирлигини ошиши;

• пломба билан боғлиқ муаммолар, улар парчалиб, ёрилиб кетиши мумкин;

• сут тишларининг бўшашиши;

• бош оғриғи ва концентрациянинг пасайиши;

• юз мушакларининг спазми.

Агар бола тушида тишларини ғижирлатса нима қилиш керак?

Хуружлар содир бўлиш давомийлигига эътибор беринг – кундузи, кечаси, уйда ёки жамоат жойида. Шунингдек, боланинг хатти-ҳаракатларидаги бошқа бузилишларни ва унинг соғлиғидаги шикоятларини қайд этинг. Педиатр билан маслаҳатлашиб, кўрсатма сўранг. Шифокор томонидан тайинланган текширувлардан ўтинг ва керакли муолажаларни олинг.

Қуйидаги маслаҳатлар бруксизм билан курашишга ёрдам беради:

• Уйдаги психологик муҳитни мўътадиллаштиринг. Боланинг олдида яқинларингиз билан жанжаллашмасликка ҳаракат қилинг ва у билан тез-тез гаплашиб, унинг ҳис-туйғулари, қўрқувлари ҳақида суҳбатлашинг.

• Мажбурий кундузги уйқу билан кун тартибини тўғри ташкил қилинг. Боланинг ўзи фаол кўринса ҳам, ухлашни хоҳламаса ҳам асаб тизими кун давомида танаффусга муҳтож. Ухлашидан 1-2 соат олдин тинчлантирувчи ванна тайёрлаб беринг ёки чўмилтиринг ва китоб ўқинг.

• Боланинг овқатланиш рационини кўриб чиқинг. Чайнаш мушакларининг ҳаракатини фаоллаштириш учун менюга қаттиқ сабзавотлар қўшинг.

Агар бола тез-тез шамолласа, унда сурункали бурун оқиши ёки бурун битиши кузатилса, унда аденоидларни текширтириш талаб этилади.

Тушда тишларни ғижирлатишни даволаш ва олдини олиш

Бруксизм учун махсус даволаш усули мавжуд эмас. Шифокорнинг асосий вазифаси патологиянинг сабабини аниқлашдир. Бу эса даволаш режасини ишлаб чиқишга асос бўлади. Тишларни ғижирлатишни бартараф этиш учун дори терапияси, физиотерапия, ҳиссий ҳолатни тузатиш ва стоматологик усуллардан фойдаланилади, масалан, тишларга ҳимоя қопқоқларни ўрнатиш.

Терапиянинг асосий усуллари:

• Седативлар ёрдамида уйқуни нормаллаштириш.

• Б гуруҳи витаминларини, магний ва калсий препаратларни қабул қилиш.

• Аденоидни даволаш.

• Психологик тузатиш – арт-терапия, мусиқа терапияси, қум терапияси. Оила ичидаги низолар мавжуд бўлганда ота-оналар билан ишлаш.

Тиш шифокори махсус ҳимоя қопқоғини ўрнатиш орқали тишларни ғижирлатишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. У юмшоқ материалдан тайёрланган бўлиб, ноқулайлик туғдирмайди. Уни фақат кечаси тақиш тавсия этилади.

Шунингдек, тиш эмалининг шикастланиши ва сезгирлиги бўлса, тишларни реминерализация қилиш амалга оширилади. Агар керак бўлса, кариес даволанади.

Брукцизмни қандай олдини олиш мумкин: ота-оналар учун маслаҳат

Асосий профилактика чораси уйда қулай, хотиржам ва ишончли муҳит яратишдир. Сиз оилангизда ҳамма нарса яхши деб ўйласангиз ҳам, бола бошқача фикрда бўлиши мумкин.

Фарзандингизга ҳис-туйғуларини енгишга ёрдам беришга ҳаракат қилинг. Ҳайвонлар билан мулоқот қилиш, муаммолар тўғрисида суҳбатлашиш, ўйинчоқлардан суҳбатдош сифатида фойдаланиш яхши ёрдам беради.

Мутахассисларнинг профилактик текширувларини эътиборсиз қолдирманг. Кариесни тезда даволанг. Боланинг рационини витаминлар билан бойитишга ҳаракат қилинг. Болани ҳар куни очиқ ҳавода айлантиринг.

Тишларни бир-икки марта ғижирлатиш ташвишга сабаб эмас. Аммо, агар брукцизм хуружлари тез-тез такрорланса, сабабни аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашинг.

#pediatr #azimedhospital #уролог #хижома #hospital #gijja #glist #parazit #azimed #buxoro #klinika #massaj #парафин

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

❤️Azimed Hospital — biz siz uchun qayg’uramiz❤️

🏢 Manzil: Buxoro Shahar, Х.Т. Buxoriy kuchasi.
📍Muljal: «Ipak Yuli», restoran orqasiga «Dilkash».
📞 Tel.:+99891 925-03-03

Сайт:           https://azimedhospital.uz/

Телеграм:  https://t.me/azimedhospitalllc

Инстаграм:https://www.instagram.com/azimedhospitalofficial/

Facebook:  https://www.facebook.com/azimedhospital/

Likee:          https://l.likee.video/p/LbrOWL

Tik Tok       https://www.tiktok.com/@azimedhospitaluz

Вконтакте https://vk.com/azimedhospital

PR(SMM)-Олий тоифали мутахассиси, халқаро тоифадаги мустақил журналист Учқун Турсунов томонидан тайёрланди.

Сайтда хатоликни сезсангиз бизга мурожаат қилинг: +998906352231

Пример HTML-страницы
Предыдущая запись
4 ТА НАБИРАСИНИ ГИЖЖА ҚУРТЛАРИДАН ТОЗАЛАШ УЧУН ОЛИБ КЕЛГАН МЕХРИБОН БУВИЖОН БИЛАН СУХБАТ
Следующая запись
Одамларда гижжа: турлари, аниқлаш ва даволаш
Добавить комментарий
Ваш электронный адрес не будет опубликован. Обязательные поля помечены *