Урологик касалликлар: қачон ва қандай даволаш керак?

Урологик касалликлар: қачон ва қандай даволаш керак?

— Профессор, урологга кўпинча қайси касалликлар билан мурожаат қилишади?

— Простата аденомаси — ҳар олтинчи эркакда учрайдиган, энг кенг тарқалган касаллик. “Хавф гуруҳи”да – 50 ёшдан ошган кишилар. Простата аденомаси ривожланишининг сабаби – ёш ўтган сайин эркаклар организмида кузатилувчи гормонал бузилишлар. Ундан кейинги ўринларда буйраклар саратони, ўт қопи саратони, пешобни тутиб тура олмаслик, эректиль дисфункция (жинсий қувватсизлик) касалликларини қайд этиш мумкин.  Болаларни эса кўпинча буйраклар касаллиги ва пешоб йўлидаги инфекциялар безовта қилади. 

— Урологиядаги муаммоларни четлаб ўтиш учун нималарни тавсия қиласиз?

— Репродуктив саломатлик борасида, худди бошқа соҳалар каби, болаликдан қайғуриш керак. Касалликни илк ривожланиш босқичида аниқлаш ёки уни даволаш учун болаларнинг, айниқса ўғил болаларнинг ота-оналари жуда эътиборлари бўлишлари лозим. Агар бола ҳожатга чиқишга қийналса ёки аксинча, тез-тез у ерга чиқса, бу шифокорга мурожаат қилиш учун етарли асос бўла олади. Агар сиз пешоб чиқариш йўли ўз жойида эмаслигини сезган бўлсангиз, мутахассисга мурожаат қилишингиз зарур. Болани чўмилтираётган пайтингизда унинг мояклари тўлиқ тушган ё тушмаганлигига эътибор беринг. Агар мояклардан бири тўлиқ тушмаган бўлса, бу келгусида бепуштликка олиб келиши мумкин. Агар мояклар организм ичида қолиб кетса, бу саратон ривожланишига олиб келади. Агар боланинг буйраклари ёки ўт қопида тош бўлса, у қорин оғриғидан шикоят қилади. Болаларда тош ҳосил бўлгандаги оғриқ катталарникидан фарқ қилади. Боланинг иссиғи чиқиб, титроқ босиши мумкин. Шундай белгилар сезилган тақдирда, шифокорга мурожаат қилинг. Бундан ташқари, касаллик ирсий бўлса, унинг ривожланиш эҳтимоли юқорироқ  бўлади. 

Инсон неча ёшда бўлишидан қатъи назар, ҳар йили бир марта УТТдан ўтиш керак, бу ўсимтани эрта босқичда аниқлаш имконини беради.

Туз истеъмолини камайтириш, газли ичимликлар, лимонадларни ичмаслик ҳамда апельсин рангидаги меваларни емасликни тавсия қиламан. Бу сийдик йўли тизимига салбий таъсир кўрсатади.
— Простата аденомасини қандай бартараф қилиш мумкин?
— Простата аденомасининг профилактика усуллари йўқ. Бироқ сиз простата саратонининг олдини олишингиз мумкин. Бунинг учун 50 ёшдан ошган эркакларга камида йилда бир марта уролог-шифокорга кўриниш ва қон таҳлили ўтказиш тавсия қилинади. Простата саратони дунёда касалланганлар сони бўйича ўпка саратонидан кейин иккинчи ўринда туради. 

Azimed Hospital хусусий клиникасида!
ЭНДОУРОЛОГИЯ
Лазер ёрдамида
-Буйрак тошлари ва кисталари
-Сийдик найи тошлари
-Қовуқ тошлари
-Простата бези аденомасини оламиз

🏢 Manzil: Buxoro Shahar, Х.Т. Buxoriy kuchasi.
📍Muljal: Restoran «Ipak Yuli», restoran orqasiga «Dilkash».
☎️ Tel.:+(99891)925-03-03

Сайт (https://azimedhospital.uz/) |Telegram (https://t.me/azimedhospitalllc) | Instagram (https://www.instagram.com/azimedhospitalofficial) | Facebook (https://www.facebook.com/azimedhospital) | YouTube (https://www.youtube.com/channel/UCk0Gwq390qzZw36tU-u2yLQ) | Бот помощник (https://t.me/AzimedHospitalTg_bot)

adenoma #lazer #buyrak #operatsiya #Бухара #klinika #shifokor #urolog #qovuqtoshlari #azimed #hospital #endourologiya #muolaja #prostata #bepushtlik #buxoro

Опубликовал(а)azimed
Предыдущая запись
Тез бўшанишнинг сабабларини аниқлаш ва даволаш: Azimed Hospitalда бунинг имкони бор!
Следующая запись
AZIMED HOSPITAL ХУСУСИЙ КЛИНИКАСИДА ҚАШҚАДАРЁЛИК 84 ЁШЛИ ОТАХОН ОЁҚҚА ТУРДИ. САБАБИ…
Добавить комментарий
Ваш электронный адрес не будет опубликован. Обязательные поля помечены *