Гижжа иммунитетни туширадими?

Пример HTML-страницы
Гижжа иммунитетни туширадими?

Azimed Hospital хусусий клиникасининг паразитология бўйлимида бугунги кунда гижжа қуртларидан даволаш ва уларни самарали тушириб борасида қатор ютуқларга эришилмоқда. Аввало гижжа аломатлари қандай билинади, келинг қуйидаги савол жавобни ўқиб тушунчага эга бўлсак. Мархамат!!!

— Болаларда асосан қайси турдаги гижжалар учрайди?
— Тиббиётда гижжанинг 250 дан ортиқ тури аниқланган. Болаларда уларнинг 9 тури энг кўп учрайди. Улар шуниси билан хавфлики, бола организмидаги энг керакли дармондорилар ва витаминларни ўзига сўриб олади ва бола ривожланишини ортга суради. Болаларда гижжанинг пайдо бўлиши ва кўпайиши осон кечади. Бунга сабаб, аксарият болаларда қўлини оғзига солиш одати бор. Тирноқ остидаги микроблар организмга тушади ва гижжани ривожлантиради.
Гижжалар ўзидан организмни заҳарловчи модда ишлаб чиқаради. Натижада асаб, ошқозон-ичак, нафас олиш, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бугунги кунда гижжаларнинг энг кўп учрайдиган турлари аскарида, острица, лямблия, энтеробиоз, трихоцефалёз кабилардир. Бир организмда турли хил гижжалар бўлиши мумкин. Фақатгина таҳлил натижалари организмда қайси тур гижжа яшаётганини аниқлаб беради. Гижжалар бир неча гуруҳга бўлинади. Ҳозирги вақтда нематода – ясси чувалчангсимон гижжалар кўпроқ учрайди.

— Юқиш йўллари қандай?
— Болалар катталарга қараганда шахсий гигиена қоидаларига кам амал қилади. Қолаверса, меъда-ичак йўллари ҳимоясиз бўлгани учун гижжа юқтириш имконияти ҳам кўпроқ бўлади. Гижжалар асосан қуйидаги воситалар орқали организмга тушади: уй ҳайвонлари билан мулоқот, ювилмаган мевалар, сифатсиз гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, кир қўллар, ифлосланган ўйинчоқлар ва бутунлай шахсий гигиена талабларига риоя қилмаслик оқибатида.

— Гижжа борлигининг энг яққол ва яширин белгилари ҳақида маълумот берсангиз…
— Энг аввало, гельминтлар боланинг овқат ҳазм қилиш жараёнига катта таъсир кўрсатади. Афсуски, ҳар 10 боланинг 7-8 нафарида зарарли паразитлар аниқланади. Гижжалар асосан яширин аломатлар билан ривожланади. Аммо ота-оналар қуйидаги белгилар кузатилса, ҳушёр бўлиши зарур:

• Уйқунинг бузилиши
• Кўнгил айниши
• сўлак ажралиши
• боланинг ортиқча инжиқланиши
• ич келишининг издан чиқиши
• тез чарчаб қолиш
• тез-тез бош оғриши
• уйқусида тишини ғижирлатиши
• дерматит кўринишидаги тери реакциялари.

Қолаверса, орқа чиқарув аъзоси қичишади. Бола уйқусида танасининг ўша қисмини қашлайди. Бу бир неча маротаба такрорлангач, у ерда тошма ҳосил бўлади. Паразит нажас чиқиш йўлларига 5 мингдан 150 минггача тухум қўяди. Улар тез ривожланади ва ичак орқали бутун танага тарқалади.
Болада гижжа борлигининг белгилари кузатилса, дарҳол шифокор қабулига бориш керак. Шифокор боланинг ёши, вазни ва кузатилаётган бошқа аломатларга кўра текширув натижаларини ёзади.
Агар хонадонда уй ҳайвонлари бўлса, бола ва ҳайвонлар ўртасидаги контактни чеклаш зарур.
Ёдингизда турсин, барча таҳлил ва ташхислаш даволаш босқичлари тўлиқ шифокор назорати остида бўлиши зарур.

— Гижжа организмда қандай асоратлар қолдиради?
— Гижжаси бор болаларнинг иммунитети тенгдошларига нисбатан паст бўлади. Сабаби, юқорида айтганимдек, гижжалар организмга тушган энг фойдали неъматларни ўзи «ҳазм» қилади. Натижада, болада камқонлик, тери рангининг очлиги, гоҳида юзда доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Қолаверса, болада сурункали чарчаш, ҳар куни кечги пайт орқа чиқарув тешиги атрофида қичишиш юзага келади. Айнан юқумли касалликлар иммунитети паст болаларда кўпроқ кузатилади. Паразитлар инсон танасидаги фойдали элементларни истеъмол қилибгина қолмай, ўзидан токсик моддалар ҳам чиқаради. Организмда гижжалар қанчалик кўп бўлса, улар шунчалик кўп токсик моддалар ишлаб чиқаради. Натижада, боланинг безовталиги ошади ва асабий бўлиб, уйқусида ҳам ҳаловат қолмайди. Баъзи гижжалар соч тўкилишига, товондаги терининг ёрилишига, тирноқларнинг қаватланишига олиб келади. Гижжалар бўй ўсишига, вазн ортишига тўсқинлик қилади.

— Болаларда гижжанинг қайси тури кўп учрайди?
— Ҳозирда энг кўп учраётган паразит тури бу – лямблия ҳисобланади. Лаямбля – оддий, содда жонивор. У ўзидан ўзи одам организмида кўпаяди. Лямблияси бор болаларнинг эрталаб иштаҳаси бўлмайди. Бу болаларнинг характерида инжиқлик, жиззакилик кузатилади. Лямблия асосан ўт йўлларида, ўн икки бармоқ ичагида яшайди. Биз таом тановул қилганимизда, овқат ошқозондан кейин ўн икки бармоқли ичакка ўтади. Лямблия ўн икки бармоқдаги одам учун керакли витаминлар, минераллар, калий, кальцийлар билан озиқланади. Лямблия қайнатилмаган сув ва ичимликлардан юқиши мумкин. Болаларда энг кўп учрайдиган паразит турига яна острица ҳам киради. У йўғон ичакда яшайди. Паразитлардан яна бир кенг тарқалган, болаларда кўп учрайдиган тури – аскарида. Урғочи аскарида тухумларини нажас анализида топиш мумкин.
Гижжалар тананинг қорин, ичак, қон томирлари, мия, лимфа, жигар, ўт халтаси ва ўпкада яшайди. Ушбу аъзоларни зарарламаслиги учун ҳам олдини олиш чораларини кўриш, аниқланганда, ҳафсала билан даволаш чораларини кўриш зарур.

— Касалликни қайси текширувлардан ўтиб аниқлаш мумкин?
— Энг аввало, нажас анализи оралиқ масофа билан уч мартта топширилади. Қоннинг гельминтларга анализи ва қоннинг умумий таҳлили ўтказилади. Агар бу текширувларда ҳам аниқ натижа кўринмаса, қўшимча текширув сифатида ички аъзолар УТТ си ва рентгенография буюрилади. Бу текширувлар орқали паразитларнинг қайси органларда жойлашгани аниқланади. Таҳлил натижалари аниқ бўлгач, шифокор гельминтларнинг қайси тури чиққанига қараб, дори воситаларини буюради.

— Даволаш чоғида нималарга аҳамият қаратиш зарур?
— Даволаш жараёни фақат шифокор назорати остида ўтиши керак. Ҳеч қандай анализ топширмасдан гижжани йўқотадиган дориларни болага ичириш фақат зиён келтиради. Шифокор паразит тури ва боланинг ёшидан келиб чиқиб, даволаш чораларини кўради. Ўзбошимчалик билан гижжани даволаш боланинг соғлиғига жиддий зарар етказади. Айниқса, гижжаларни клизма орқали уй шароитида туширишга уринмаслик керак. Бу йўғон ва ингичка ичакнинг зарарланишга олиб келади. Гижжаларни аввал тиббиёт, кейин халқ табобати усулида даволаш зарур. Паразитлар ичакнинг юқори қисмларида жойлашган бўлади. Уларга қарши дори воситаларини истеъмол қилиб, тана зарарсизлантирилгандан сўнг гижжани туширувчи турли гиёҳлар ичиш мумкин. Бугунги кунда гижжани бартараф этиш учун турли препаратлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Касаллик қайталанмаслиги учун оиланинг барча аъзолари бир вақтда даволаниши зарур. Шу билан бирга, қатъий парҳезга риоя қилиш ҳам талаб этилади. Ширин, ёғли ва сут маҳсулотлари тавсия этилмайди.

— Касалликнинг олдини олиш мумкинми? Ота-оналар бунинг учун нималарга аҳамият қаратиши зарур?
— Ёш болаларни доимо шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга ўргатиш зарур. Ҳар овқатланишдан аввал қўллар совунлаб ювилишига эътиборли бўлиш, болаларга ярим тайёр овқатларни имкон қадар бермаслик, болаларнинг ички кийимларини ҳар куни ювиб, дазмоллаб туриш зарур. Мева ва сабзавотларни яхши ювилганига ишонч ҳосил қилиб, кейин бериш зарур. Фақат қайнатилган сув ичиш, гўшт ва балиқ маҳсулотларини яхшилаб пишириб истеъмол қилиш зарур. Боланинг ўйинчоқлари тоза тутилиши керак. Уларни тез-тез ювиб, кейин бола қўлига тутқазиш мумкин. Агар уйда ёш болалар бўлса, уй ҳайвонларини боқишда жуда эҳтиёткор бўлиш зарур.

uzb #bemor #doktor #shifokor #klinika #клиника #buxoro #hospital #azimed #parazit #glist #gijja #гижжа #уролог #lor #лор #хижома #зулук

невролог #невропотолог

❤️Azimed Hospital — biz siz uchun qayg’uramiz❤️

🏢 Manzil: Buxoro Shahar, Х.Т. Buxoriy kuchasi.
📍Muljal: Restoran «Ipak Yuli», restoran orqasiga «Dilkash».
☎️ Tel.:+99891 925-03-03

Сайт (https://azimedhospital.uz/) |Telegram (https://t.me/azimedhospitalllc) | Instagram (https://www.instagram.com/azimedhospitalofficial) | Facebook (https://www.facebook.com/azimedhospital) | Facebook group (http://facebook.com/Azimedofficial) | YouTube (https://www.youtube.com/channel/UCk0Gwq390qzZw36tU-u2yLQ) | Бот помощник (https://t.me/AzimedHospitalTg_bot)

Пример HTML-страницы
Предыдущая запись
Azimed Hospital хусусий клиникасида гижжа қуртларини даволашда бошқалардан устунлик жихати НИМАДА..?
Следующая запись
4 ТА НАБИРАСИНИ ГИЖЖА ҚУРТЛАРИДАН ТОЗАЛАШ УЧУН ОЛИБ КЕЛГАН МЕХРИБОН БУВИЖОН БИЛАН СУХБАТ
Добавить комментарий
Ваш электронный адрес не будет опубликован. Обязательные поля помечены *